ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / ЎзЛиДеПда журналистлар учун байрам тадбири ўтказил...

ЎзЛиДеПда журналистлар учун байрам тадбири ўтказилди

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан партия фаолиятини ОАВларда ёритилишида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ журналистларни тақдирлаш мақсадида байрам тадбири ўтказилди. Унда партия раҳбарлари, унинг фаоллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Оммавий ахборот воситаларининг муҳимлиги шундан иборатки, улар ахборот функциясини бажаради ва бунда улар у ёки бу воқеаларни қандай талқин қилиши мазкур ҳодисаларнинг томошабин, муштарий ва тингловчилар томонидан қабул қилишига сезиларли таъсир кўрсатади.

Журналист аҳлининг машаққатли ва шарафли меҳнатидан, таъсирчан сўзи ва ижодий маҳоратидан ҳар куни баҳраманд бўладиган миллионлаб одамлар сизларнинг тимсолингизда эл-юрт манфаатини ўйлаб яшайдиган фидойи инсонларни, олижаноб касб эгаларини кўради.

Тадбирда қайд этилишича, ўзбек матбуоти вакиллари жаҳон ахборот маконида ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда ўзининг муносиб ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқда, хорижий ҳамкасблари билан мулоқот ва баҳс-мунозарада ўзининг юксак маҳоратини намоён этмоқда.

Шунингдек, жадал ўзгаришлар ва воқеаларнинг катта оқими даврида халқаро майдонда информация соҳасида эришилган ютуқларни пухта ўзлаштириш, журналистларимизнинг ўз хорижий ҳамкасблари билан тажриба алмашиш тизимини янгича асосда йўлга қўйиш вазифаси ҳам долзарб бўлиб турганлиги таъкидлаб ўтилди. Бундай вазифаларни бажаришда замонавий медиа техника ва технологияларни, хорижий тилларни пухта эгаллаш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Буларнинг барчаси ўз ҳаётини матбуот ва медиа тармоқ, шу жумладан, телевидение, радио соҳаларига бағишлаган ҳамда ўз ишининг профессионалига айланишга қатъий қарор қилган ва келажагини шу соҳа билан боғлаган оммавий ахборот воситалари ходимлари учун асосий мезонларга айланиши зарур, деб хабар беради ЎзЛиДеП матбуот хизмати.

Тадбирда партия ҳаётини кузатиб бораётган журналистлар ЎзЛиДеПнинг uzlidep.uz веб сайтида мамлакатимиз, хориж ҳамда партия фаолиятига оид янгиликлар, фикр-мулоҳазалар ҳамда ОАВлардаги чиқишлари мунтазам равишда жойлаштириб борилиши, қолаверса, мазкур сайтда ўзбек, рус, инглиз тилларидаги маълумотларни ҳам ўқиш мумкинилиги алоҳида эътироф этдилар.

Тадбир якунида партия фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ журналистлар ЎзЛиДеПнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей