ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / ЎзЛиДеП лойиҳасида фермер аёллар тажрибаси оммалаш...

ЎзЛиДеП лойиҳасида фермер аёллар тажрибаси оммалашмоқда

ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Фермер аёллар” партиявий лойиҳаси доирасида “Аёлларнинг фермерлик ҳаракатидаги иштироки: ҳолати ва истиқболлари” мавзуига бағишланган давра суҳбати  ўтказилди.

Тадбирда асосий эътибор аграр соҳага оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни фермер хотин-қизларга етказиш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтириш, жойларда айниқса, чекка қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш масалаларига қаратилди. ЎзЛиДеП ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлиги ва фаоллигини оширишга қаратилган “Фермер аёллар” лойиҳасини амалга оширмоқда.

ЎзЛиДеП матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, бугунги кунда республикада мавжуд фермер хўжаликларининг 49 мингтаси ёки 62 фоизида қўшимча ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва бошқа йўналишлар бўйича кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилди. Улар томонидан 19 800 гектар майдонда интенсив ва маҳаллий боғлар, 13 минг гектарда янги токзорлар барпо этилди.

Республикада фермер хўжаликлари томонидан кўп тармоқли фаолиятни ташкил этиш мақсадида 1 миллиард 490 миллион сўмлик маблағ жалб этилди. Бунинг натижасида, қишлоқ жойларда 213 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Ушбу иш ўринларининг аксариятида қишлоқ аёллари ва коллеж битирувчилари банд эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда фермер аёллар сони ортиб бораётгани, хусусан, 5146 та фермер хўжалигидан 632 нафарни фермер аёллардан иборат эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

- Фермер хўжалигимиз 2000 йилда ташкил топган бўлиб, пахта-ғалла етиштириш билан бир қаторда чорвачилик бўйича ҳам фаолият олиб бормокда, - дейди Қўшкўпир туманидаги “Отаниёз” фермер хўжалиги раҳбари Гулбаҳор Хўжаева. – Ҳозирда аҳоли дастурхонига сифатли гўшт ва сут маҳсулотини етказиб беряпмиз. Унда 14 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган. Бугунги тадбирда эришган ютуқларимизни эътироф этиш баробарида ўзаро тажриба ҳам алмашдик.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей