ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / ЎзЛиДеП «Хавфсиз интернет» лойиҳасини амалга ошир...

ЎзЛиДеП «Хавфсиз интернет» лойиҳасини амалга оширмоқда

ЎзЛиДеП Тошкентда  «Хавфсиз  интернет» лойиҳаси доирасида  ёшларда  интернет маданиятини шакллантириш  масалаларига бағишланган давра  суҳбати ўтказди. 

Тадбирда   интернет  тармоғидан  фойдаланувчилар  сони  тез суръатлар билан  ўсиб бораётгани  таъкидланди. Бугунги кунда  ундан  сайёрамиз ахолисининг 42 % ёки 3,2 миллиард  киши фойдаланаётгани  бунинг  далилидир.  Ўзбекистонда сўнгги ўн йил  мобайнида  интернетдан фойдаланувчилар  сони ўн баравар  ошди ва ҳозирги  пайтда бу кўрсаткич 10,2 миллиондан ортиқ кишини  ташкил  этади, уларнинг катта қисми эса  ёшлардир.    

Давра  суҳбатида  сўзга чиққан   Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик  палатаси депутатлари,  партия  фаоллари, таълим тизими  ҳодимлари, эксперт ва мутахассислар қайд этдиларки, интернет туфайли яратилган  имкониятларни  эътироф этмаслик  мумкин эмас, бироқ  шу билан бирга  у мафкуравий таъсир  кўрсатишнинг кучли  воситаси  сифатида  келтириб чиқараётган  муаммолардан  ҳам кўз юмиб бўлмайди.

Ёшларни  бутунжаҳон тармоғининг бузғунчи контенти  таъсиридан асраш ва уларда  интернетдан фойдаланиш  маданиятини шакллантириш,  ахборот маконини  айрим веб-сайтлар орқали  кириб  келаётган ёт ғоялардан  ҳимоялаш мақсадида ЎзЛиДеП “Хавфсиз  интернет” лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида  республикамизнинг барча ҳудудларида миллий ахборот ресурслари сифатини, йигит-қизларнинг миллий интернет сегменти тўғрисидаги билимларини оширишга  қаратилган  давра суҳбатлари, семинар-тренинглар  ўтказилмоқда.

Тадбирда  лойиҳа  доирасида   республиканинг барча ҳудудларида  форумлар  ташкил этиш, ёшлар иштирокида ток-шоулар тайёрлаш,  партия сайтида   махсус веб-саҳифалар ва он-лайн  мулоқотлар ташкил этиш, ёшларда интернетдан  тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга  йўналтирилган  ахборот тақдим  этиш, ўқув курслари  ташкил қилиш,  ёшларнинг интернет манбаларидан фойдаланиш  даражасини ошириш  масалалари бўйича ишлаб чиқилган ҳаракат  дастури  муҳокама  қилинди.

Давра суҳбатида шунингдек партиянинг ёш  фаоллари томонидан  тайёрланган   “Жаҳон  ўргимчак  тўри”нинг  айрим салбий жиҳатлари  ҳақидаги  слайд-шоу  тақдимоти  ўтказилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей