ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Озиқ-овқат хавфсизлиги: фермадан дастурхонгача

Озиқ-овқат хавфсизлиги: фермадан дастурхонгача

Миллионлаб одамлар хавфли маҳсулотлар  истеъмол  қилиш  оқибатида касал бўладилар. Бу  далилдан  чуқур  ташвишланган Жаҳон Соғлиқнисақлаш ташкилоти(ЖСТ)га  аъзо  давлатлар 2000 йили озиқ-овқат маҳсулотлари  хавфсизлигини   ижтимоий соғлиқни  сақлашнинг  асосий вазифаларидан  бири деб  тан олиш  тўғрисида резолюция қабул қилдилар.

Ҳар йили  тахминан 2 миллион киши, асосан  болаларнинг  ўлими  сифатсиз  озиқ-овқат маҳсулотлари  билан боғлиқ бўлади. Озиқ-овқатлардаги патоген бактериялар,вируслар, паразитлар  ёки кимёвий  моддалар – диареядан то саратонгача  бўлган 200  дан ортиқ  касалликлар сабаби  ҳисобланади.  Бу рақамлар 2015 йил- Бутунжаҳон  саломатлик куни эълон  қилинган. Шунинг учун ЖСТга аъзо  давлатлар  озиқ-овқат  маҳсулотларининг фермадан  дастурхонгача  хавфсизлигини  таъминлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларга ёрдам  берадилар.

БМТнинг Жаҳон Соғлиқни сақлаш  ташкилоти(ЖСТ) ва Озиқ-овқат  ва қишлоқ хўжалиги  ташкилоти(ФПО) ва томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва Қишлоқ ва сув хўжалиги  вазирликлари  билан  ҳамкорликда  Тошкентда  ташкил  этилган  икки  кунлик семинар шу мавзуга  бағишланди. Тадбирда уларнинг вакиллари билан бир қаторда ЖСТ, ФАОнинг Европа  минтақавий бюроси экспертлари, шунингдек озиқ-овқат,ветеринар ва қишлоқ хўжалиги  соҳалари мутахассислари иштирок этдилар.  

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг  ўринбосари  Саидмурод Сайдалиев очди. «Биз  республикада озиқ-овқат  маҳсулотлари  хавфсизлиги тизимини  мустаҳкамлаш  масалаларини муҳокама  этиш  учун йиғилдик. Бу семинар  алоҳида  муҳим, негаки унда “Саломатлик-2020” Европа  дастури  тузилмасига  мувофиқ секторлараро  ҳамкорлик ва  ахборот алмашув маалалари ҳақида  ҳам  сўз  боради.  Бугун  биринчи марта бир  даврага юқорида  тилга  олинган муаммо ечими  бўйича ўзаро  ҳамкорлик режасини  ишлаб чиқиш учун соғлиқни сақлаш  ва қишлоқ ҳўжалиги мутахассислари  тўпланди. Шунинг учун  муҳокамаларда  озиқ-овқат хавфсизлиги тизимининг асосий муаммолари ҳақида сўз боради. Ўзбекистоннинг озиқ-овқат  хавфсизлиги  бўйича  дастурининг  асосий  жиҳатларидан  бири тиббий-биологик хавфсизликни таъминлаш  ҳисобланади. Бу соҳа аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган 20 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатдан  таркиб  топган мустаҳкам  қонунчилик  базаси билан  бошқарилади», - деб  айтди вазир  ўринбосари.

«Озиқ-овқатдан келиб чиқадиган  касалликлар: глобал истиқбол» ва «Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлигини таъминлаш: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати  роли” мавзуларидаги  тақдимотлари  билан ЖСТ ва ФАО вакиллари  сўзга чиқишди..

ЖСТ Европа Минтақавий бюроси дастурининг  озиқ-овқат  маҳсулотлари  хавфсизлиги масалалари бўйича менежери,  доктор Хильде Крузе шундай  деб  таъкидлади: «Бу  ерда икки сектор – соғлиқни сақлаш  ва  қишлоқ хўжалиги вакиллари иштирок  этишмоқда, улар озиқ-овқат хавфсизлигини  таъминлашда муҳим ўрин  тутадилар. Янада  самарали натижага эришиш учун   ахборот алмашув ва биргаликда қарорлар қабул  қилишда уларнинг жипс  ҳамкорликлари  зарур  ва шунда бизнинг  фаолиятимиз  анча  муваффақиятли  ва  иқтисодий фойдали  бўлиши мумкин.  Биз шунингдек, замонавий  тенденциялар,  жумладан, озиқ-овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ касалликлар ва уларнинг  бартараф  этилиши  мониторинги  масалаларини ҳам  муҳокама  қиламиз.  Алиментариус – Озиқ-овқат  кодексига, халқаро  савдода озиқ-овқат  маҳсулотлари учун стандартлар  белгилаш бўйича меъёр ва қоидалар тўпламига  алоҳида  эътибор қаратамиз, шунингдек  аҳоли ва мақсадли ижтимоий гуруҳлар  ўртасида озиқ-овқат ҳавфсизлиги бўйича ахборот тарқатиш   ва  хатарлар масалалари ҳақида ҳам сўз  юритилади».

ФАОнинг Европа  ва Марказий Осиё бўйича минтақавий  офисининг  озиқ-овқат  хавфсизлиги бўйича мутахассиси Элеонора Дюпюи ташкилотнинг  Ўзбекистондаги фаолияти бўйича батафсил  сўзлаб берди: «Биз  икки йўналишда -  меъёрий  иш, яъни мамлакатни озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб  чиқариш  соҳасидаги  янги ишланмалардан  хабардор қилиш ва унинг хавфсизлиги, шунингдек, мамлакатларга  уларнинг сўровларига мувофиқ қишлоқ  хўжалигини яхшилаш ва модернизациялаш  соҳасида  ёрдам кўрсатиш бўйича  иш  олиб  борамиз.  Ўзбекистон ФАО  билан ҳамкорлик тўғрисидаги  шартнома доирасида  ривожлантириш устувор бўлган қишлоқ хўжалигини  иденфикация қилиб бўлди. Энди  биз  соғлиқни сақлаш ва қишлоқ  хўжалиги  секторларининг  жўяклардан  дастурхонгача биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштирилишини  таъминлашга   ҳаракат қиляпмиз». 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей