ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг пенсиялари Пе...

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг пенсиялари Пенсия жамғармаси суғурта бадаллари тўловига боғлиқ бўлади

Ушбу механизм бўйича Uzbekistan Today мухбирига Молия вазирлиги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида гапириб беришди.

Ҳаммаси оддий. Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига кўра, чет элда ишлаётган фуқаро пенсияси ҳажми Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари ва иш стажи давомийлиги билан боғлиқ бўлади.

Бунда пенсия ҳисобланиши умумий асосда амалга оширилишини ёдда тутиш лозим.

Яъни, дастлабки ҳисобланган нафақа миқдори ўрнатилган энг юқори миқдордан катта бўлиши мумкин эмас. Мана ҳисобланган нафақа суммаси қанча бўлади? Энди бу меҳнат мигрантлари томонидан Пенсия жамғармасига тўланадиган бадал миқдорига боғлиқ.

Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳажми меҳнат мигрантлари хоҳишига кўра ўтказилади, аммо ойига бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак, Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш санаси қонун ҳужжатларида белгиланган.

 Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлови хорижий давлатлардаги ёлланма ишчилар томонидан ҳар ойда ёки чоракда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириб келган кундан бошлаб уч ой мобайнида бир вақтда амалга оширилади.

Агар Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадали нақд пул кўринишида бўлмаса, тўловни қабул қилиш санаси сифатида тўлов қайдномасида кўрсатилган сана қабул қилинади. Унда тўловни амалга ошираётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР рақами ҳамда тўлов амалга оширилаётган муддат кўрсатилиши шарт. Тўлов ҳужжатида муддат кўрсатилмаган тақдирда ушбу тўлов амалга оширилган оширилган ой учун деб қабул қилинади.

Миллий валютадаги суғурта бадаллари чет элда ёлланиб ишлайдиган шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларида очилган ва хизмат кўрсатувчи банкларга ўзи, оила аъзолари ёки ишончнома тақдим этган кишиси томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли транзит даромад ҳисобига тўланади.

Қизиғи шундаки, Пенсия жамғармаларига суғурта бадалларини тўлаш хорижий валюта (бошқа давлат ҳудудидаги)да ҳам Пенсия жамғармасининг махсус валюта ҳисобига ўтказилиши мумкин. Тўғри, бу ҳолатда пул воситаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг миилий валютаси курси бўйича ҳисобланади.

 Чет элда ёлланиб ишлайдиган шахслар Пенсия жамғармасининг суғурта бадалларига тўловни амалга оширмаган тақдирда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлими меҳнат дафтарчасига ёзувлар киритишни амалга оширмайди.

Агар чет элда ёлланиб ишлайдиган шахс Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлашни тўхтатса, пенсия тайинлаш учун қабул қилинадиган иш стажини ҳисобга олиш Пенсия фондига суғурта бадаллари охирги марта тўлаган санадан бошлаб тўхтатилади. Давр давомида Пенсия жамғармаси фондига тўланган суғурта бадаллари тегишли ойда ўрнатилган миқдордан кам бўлса, пенсия тайинлаш учун қабул қилинадиган иш стажи, мана шу давр учун зарурий сумманинг қўшимчасини киритиш шарти борлигини ҳисобга олиши лозим.

Меҳнат мигрантларининг меҳнат дафтарчаси Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаб борилган бутун давр мобайнида Пенсия жамғармасининг доимий яшаш жойидаги бўлимида сақланади ва назорат қилинади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари