ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистондан беш мингдан кўп зиёратчилар баҳорги ...

Ўзбекистондан беш мингдан кўп зиёратчилар баҳорги умра зиёратини адо этишади

Бугун зиёратчиларнинг 230 кишидан иборат бўлган биринчи гуруҳи «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг чартер рейсида Тошкентдан Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрига йўл олди. Улар кичик ҳаж-умра зиёратини адо этиб қайтадилар, деб хабар беради ҳукуматнинг Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати.

Жорий йилда баҳорги умра зиёратида жами 5500 нафар юртдошларимиз Саудия Арабистонига сафар қилади. Зиёратчиларнинг ҳар бир гуруҳи у ерда 10 кундан бўлишади.

Бизнинг зиёратчиларимиз Мадинадаги «Maсжиди набавий»дан 150 метр масофада жойлашган меҳмонхонада 4 кун қолишади. Ўзбекистонлик ҳожилар бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишганидан кейин Макка шаҳрига йўл олишади. У ерда эса асосий ҳаж амали умра зиёратини адо этишади.

Юртдошларимизга мавсум давомида ўзбекистонлик 8 нафар ишчи гуруҳи, 27 та шифокор ва 8 та ошпаз хизмат кўрсатади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей