ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда ягона электрон кутубхона ташкил этила...

Ўзбекистонда ягона электрон кутубхона ташкил этилади

Яқин йилларда Ўзбекистонда барча маҳаллий кутубхоналарнинг китоб манбаларини ўзида бирлаштирувчи ноёб Интернет-кутубхона ташкил этилади. Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Жанубий Корея ҳамкорлигига бағишланган симпозиум чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов шу ҳақда маълум қилди. Мазкур лойиҳа Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг қўллаб-қувватлаши натижасида амалга оширилади.

Унинг сўзларига кўра, кутубхона мамлакат миқёсидаги электрон кутубхона бўлади ва Ўзбекистонда мавжуд 220 та кутубхонанинг барча китоб манбалари ягона Интернет лойиҳада бирлаштирилади. “Шу туфайли Ўзбекистоннинг исталган фуқароси ўз ўйи ёки ишхонасидан туриб, йирик сондаги китоблардан фойдалана олади”, - деди Рустам Азимов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон ва “KOICA” ўртасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланган бўлиб, унинг доирасида 11 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу мақсадлар учун  Корея томонидан Ўзбекистонга 58 миллион АҚШ доллари ажратилади. 1995-2015 йиллар давомида “KOICA” республикамизга 24 та лойиҳа бўйича 78,5 миллион АҚШ долларини тақдим этган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей