ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда содир бўлган зилзила оқибатида қурбон...

Ўзбекистонда содир бўлган зилзила оқибатида қурбон бўлганлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмади

26 октябрь куни Ўзбекистонда юз берган зилзила натижасида қурбон бўлганлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмади. “Тошкент” сейсмология станцияси маълумотига кўра, Тошкент вақти билан 26 октябрь куни соат 14:09 да зилзила рўйхатга олинган. Зилзила маркази Афғонистон ҳудудида жануби-шарқий йўналишда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, зилзила марказида магитуда 7,5 баллга тенг бўлган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурбон бўлганлар ҳамда вайронагарчиликлар йўқ.

Силкинишлар кучи Тошкент, Самарқанд, Термиз шаҳарлари ҳамда Тошкент вилоятида – 5 баллни, Навоий, Қарши, Фарғона, Гулистон шаҳарларида – 4 баллни, Бухоро, Жиззахда – 3-4 баллни, Андижон, Наманганда – 3 баллни ташкил қилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей