ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда собиқ меҳнат муҳожирлари учун беш ...

Ўзбекистонда собиқ меҳнат муҳожирлари учун беш минг иш ўрни яратилди

Бугун  пойтахтда  шу вақтга қадар ҳали  ҳеч  ўтказилмаган  ностандарт   меҳнат ярмаркаси бошланди.

Унинг ғайриоддийлиги шундаки,  бевосита  Меҳнат вазирлиги ташкилотчилик  қилмоқда, унинг мақсадли  аудиторияси  эса  ватанга қайтган   меҳнат  муҳожирлари, шунингдек  банд бўлмаган ёшлардир.   

350 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар  иш қидираётганларга 5 мингдан ортиқ  бўш иш ўринларини  тақдим этдилар. Бундан ташқари  хоҳловчилар  Меҳнат вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан  ишга жойлашиш ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли  маслаҳатлар олишлари ҳам мумкин.  

Шу билан бирга  тижорат  банклари 60 та бўлимининг  ўз ишини очишни истаганларга маслаҳат берадиган   консультантлари ҳам фаолият олиб бормоқда.  

Хусусий тадбиркорлик ишини бошлашга  қарор қилган  мижозларга хизмат кўрсатиш учун  тижорат  банкларининг 60 дан ортиқ бўлими  жалб этилган. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Сенати томонидан  тасдиқланган  «2016 йилда   иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини  таъминлаш дастури» доирасида ташкил қилинди.

Ярмарка  эртага, “Ёшлар  ижод саройи”да  ўз ишини якунлайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей