ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида н...

Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида назорат кучайтирилади

Жорий йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда халқ сайиллари, концерт-томоша ҳамда маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан назорат кучайтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига оммавий тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш бўйича комиссиялар ишларини бир ой муддатда танқидий қайта кўриб чиқиш ва комиссия аъзоларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган талабларга оғишмай риоя этилишини таъминлаш каби вазифалар юклатилди.

Янги талабларга мувофиқ, оммавий тадбирларни ўтказиш объектларини мунтазам равишда хатловдан ўтказиш ва техник жиҳатдан текшириш керак.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари