ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда Конституциянинг йигирма уч йиллиги му...

Ўзбекистонда Конституциянинг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинди

Жорий йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорида аёлларни, вояга етмаганларни, 60 ёшдан ошган эркакларни, чет давлатларнинг фуқароларини, шунингдек, фуқароларнинг бир қатор бошқа тоифаларини жазодан озод этиш назарда тутилди. Шунингдек, амнистия тўғрисидаги қарорнинг амал қилиши татбиқ этилмайдиган шахслар тоифалари ҳам белгилаб берилди. 

Сенат қарорини қўллаш тартиби белгилаб олинди. Мазкур тартибда амнистия ҳужжати бўйича жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилиши лозим бўлган шахсларга нисбатан ишларни ва материалларни судда кўриб чиқиш тартиб-таомили белгилаб қўйилмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей