ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўтган йилда 5,2 %ни...

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўтган йилда 5,2 %ни ташкил этди

2015 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда ишсизлар сони 709,4 кишини ташкил этди, дейилади Республика статистика қўмитаси маърузасида.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2007 йил 24 майдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган

2015 йилда ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасига асосан аниқланган ишсизлар сони 709,4 минг кишини ташкил қилди ва иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан ишсизлик даражаси 5,2 %ига тенг бўлди, дейилади ҳужжатда.

2015 йил декабрь ойи охирига меҳнат идораларида иш қидирувчилар сифатида рўйхатдан ўтган аҳоли сони 2,7 минг кишини ташкил қилди ва бу кўрсаткич 2014 йилнинг шу даврига (3,4 минг киши) нисбатан 20,5 %га камайди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳисобот даврида иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони 13 058 миллион кишини ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга ошди.

Бандлар сонининг сезиларли ўсиш даражаси транспорт ва алоқа соҳасида (3,8 %га), уй-жой коммунал хўжалиги ва аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турида (3,6 %га), савдо, умумий овқатланиш, таъминот ва тайёрлов соҳасида (3,5 %га) ва қурилишда (3,3 %га) кузатилди.

2015 йилнинг январь–декабрь ойларида иқтисодий фаол аҳолининг бандлик даражаси (иқтисодиётда банд аҳолининг иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбати) 94,8 %ни ташкил этди.

Нодавлат секторида банд бўлганларнинг жами бандлар сонидаги улуши 82,2 %га етди, бу кўрсаткич 2014 йилнинг шу даврида 81,9 %ни ташкил қилган.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари