ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / “Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини мониторинг ...

“Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини мониторинг қилиш бўйича миллий концепция” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистонда аёллар хуқуқларини таъминлашга уларнинг миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий ҳолати ҳамда турар жойидан қатъий назар устувор аҳамият берилмоқда.

Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, сайлов, оила, меҳнат, жиноят, маъмурий ва қонунчиликнинг бошқа соҳаларида ўз аксини топган.

Тошкентда ўтказилаган “Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини мониторинг қилиш бўйича миллий концепция” деб номланган китобнинг тақдимотида шу ҳақда сўз юритилди. Мазкур тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, демократик ҳуқуқий давлатни қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга хотин-қизларнинг эркаклар билан баравар барча соҳаларда энг юқори даражадаги иштирокисиз эришиб бўлмайди, деган ақидага амал қилинади.

Ўзбекистон ривожланишига хос муҳим хусусиятлардан бири инсон ҳуқуқлари миллий мониторинги тизимини ва унинг узвий қисми бўлган хотин-қизлар ҳуқуқлари мониторинги тизимини шакллантириш ҳисобланади. 1999 йилда Ўзбекистонда илк бор Хотин-қизлар манфаатларини таъминлашга оид Давлат дастурига мувофиқ хотин-қизлар, оналик ва болалик манфаатларини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган халқаро нормалар ва қонунларнинг Ўзбекистонда амалга оширилиши мониторинги ўтказилди, деб хабар беради  Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати.

Давлат хотин-қизларнинг ҳуқуқлари бўйича ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятлари ва қабул қилинган қонунларнинг ижросини кузатиш зарурлигини тан олди.  Ўзбекистон Республикасида аҳолининг барча тоифалари ҳуқуқлари, шу жумладан,  хотин-қизларнинг ҳуқуқларига  риоя қилиниши, оналик ва болалик муҳофазаси бўйича доимий амал қилувчи мониторинг яратилишига оид чоралар кўрилди.

Ушбу нашр Ўзбекистондаги хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчиликни мониторинг қилишни ривожлантириш борасидаги мавжуд ҳолатни таҳлил қилиш, ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясининг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда бу борадаги қонунчиликнинг концептуал асосларини аниқлашга мўлжалланган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари