ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бў...

Ўзбекистонда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича ягона маълумотлар базаси жорий қилинмоқда

Мамлакатимизда барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фойдалана олишлари мумкин бўладиган гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича ягона маълумотлар базасини жорий қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Ахмед Мансуров шу ҳақда маълум қилди.

Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Ўзбекистонда бу фаолиятни мувофиқлаштирувчи ташкилот сифатида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ташаббуси билан чиқди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бу ишда унинг ҳамкори ҳисобланади.

“Айни пайтда  маълумотлар базасида 66 минга гиёҳвандликка оид жиноятлар қайд этилган. Бунинг самараси ҳозирдаёқ аён бўлмоқда. Мазкур тадбирга барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари жалб қилинган. База ишга туширилган, аммо ҳали тўлалигича ишалётгани йўқ. Базанинг фаолият юритиши жараёнида юзага келаётган барча техник масалаларни ҳамкорларимиз кўмагида ҳал қилмоқдамиз”, – деди А. Мансуров.

Ушбу маълумотлар базасидан бошда давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳам фойдалана олишлари мумкин.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей