ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда электрон тижорат қоидалари лойиҳаси м...

Ўзбекистонда электрон тижорат қоидалари лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали электрон тижоратнинг янги қоидалари лойиҳасини муҳокамага чиқарди. Таклиф ва мулоҳазалар февраль ойининг охирига қадар билдирилиши мумкин.

Қарор лойиҳасида таъкидланишича, ахборот тизими ёрдамида тузилган шартнома, ёзма кўринишда тузилган ва томонлар имзо чеккан, муҳр билан тасдиқлаган шартномага тенглаштирилади.

Электрон тижорат шаклида товарлар, иш ва хизматларни сотиб олиш учун ҳеч қандай рухсатнома ҳужжати талаб қилинмайди.

Электрон савдо орқали давлат ташкилотлари томонидан товар ва хизматлар сотиб олиш, кўчмас мулк ёки автомобил сотиб олишдан ташқари барча товар ва хизматлар сотилиши ва сотиб олиниши мумкин.

Сотувчи ва ахборот воситачи электрон савдо майдони орқали товарлар (иш, хизмат)ни электрон тижорат шаклида сотиш ҳуқуқига эга.

 



 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей