ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органла...

Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига «очиқлик индекси» киритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ролига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Унга кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг вазифаларни баҳоловчи «очиқлик индекси» эълон қилиб борилади.

«Қонунчилигимизга мувофиқ, жорий йилдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлик бўйича вазифаларни амалга ошириш даражасини баҳоловчи «очиқлик индекси» эълон қилиб борилади», – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев.

Унинг таъкидлашича, бу жараёнда рейтинг баҳолашни ташкил этишда давлат органларининг оммавий ахборот воситалари, фуқаролик институтлари билан ҳамкорлиги алоҳида мезон этиб белгиланди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей