ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда баҳор эшик қоқаяпти: бу ҳафтада об-ҳа...

Ўзбекистонда баҳор эшик қоқаяпти: бу ҳафтада об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Кейинги бир неча кун ичида Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлиши кутилаяпти, ёғингарчилик бўлиши кузатилмайди, деб хабар беради Ўзгидрометмарказ.

Об-ҳавони кузатиш маълумотларига кўра, Тошкент ва республика марказий ҳудудларида 17–20 февраль кунлари қисман булутли ҳаво кутилади, ёғингарчилик кузатилмайди. 17 февраль куни кечаси ҳарорат – 3 даражагача совийди, кундузи эса 5–10 даража илиқ бўлади. 18–20 февраль кунлари кечаси 0–5 даража илиқ бўлади, кундузи ҳарорат 12–17 даражагача илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик бўлмайди, кундузи 20 даражагача иссиқ бўлиши кутилади. Фарғона водийсида эса ҳарорат кундузи 15 даражагача илиқ бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлмайди. 18–20 февраль кунлари ҳарорат кечаси 5–10 совуқ, кундузи 5 даража илиқ бўлади.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей