ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда аҳоли сони ўсиши билан бирга ўлим ҳол...

Ўзбекистонда аҳоли сони ўсиши билан бирга ўлим ҳолати ҳам кўпаймоқда

Охирги йилларда ўлим ҳолати бир оз ўсди, яъни 2011 йилдаги 143 253 ҳолатдан 2014 йилда 149 761 ҳолатгача кўпайди. 

Кўпинча нима сабабли ўлим ҳодисаси содир бўлади? Давлат статистика қўмитаси буни ҳисоблаб чиқди.

Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги қой айланиш тизими касалликлари туфайли вафот этишар экан. Ўртача ҳисобда ҳар йили мамлакатда ушбу касаллик туфайли тахминан 90 минг киши ҳаётдан кўз юмади.

Ўлим сабаблари жиҳатидан иккинчи ўринда ўсма касалликлар, бошқача айтганда саратон туради. У туфайли ҳар йили 10 мингдан 12,3 минггача одам вафот этади. Ўлимнинг етакчи сабаблари ичида бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатланиш учинчи ўринни эгаллайди.

Ҳар йили нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш органлари касалликлари оқибати ҳам ҳаёт ниҳоясига олиб келади. Эндокрин тизим касалликлари, тартибсиз овқатланиш, моддалар алмашинуви бузилиши каби кўплаб касалликлар натижаси ўлимга олиб келади.

Юқумли ва паразитар касалликлар қарийб уч минг кишини ҳаётдан олиб кетади.

Таносил аъзолари ва асаб тизими касалликлари натижасида тахминан 2,5 минг киши вафот этади.

Руҳий зўриқиш, таянч-ҳаракат тизими касалликлари  ва бириктирувчи тўқималар, шунингдек, қон ва қон ҳосил қилувчи органлар касалликларида ўлим ҳақидаги далиллар камроқ. Бу касалликлар сабабли тахминан 500 киши вафот этган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей