ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистонда 1 июлдан шаҳар телефон қўнғироқларини...

Ўзбекистонда 1 июлдан шаҳар телефон қўнғироқларининг нархи кўтарилади

Жорий йил 1 июлдан бошлаб телекоммуникациянинг универсал хизматлари учун янги тарифлар амалга киритилади.

Шаҳарда уй телефонидан фойдаланиш учун ойлик абонент тўлови вақтбай тўлов тизими бўйича 1700 сўмдан 2040 сўмга (қишлоқ жойларда 715 сўмдан 900 сўмга), абонент тўлов тизими бўйича 2239 сўмдан 2690 сўмга (қишлоқ жойларда 1060 сўмдан 1325 сўмга) қимматлашади.

Бир ойда белгиланган 180 дақиқа лимитдан ортиқча амалга оширилган сўзлашув учун, абонент тўловидан ташқари, ҳар бир тўлиқ ёки нотўлиқ дақиқа учун тўланадиган вақтбай тўлов миқдори 9 сўм этиб белгиланди.

Маҳаллий телефон тармоғининг вақтбай тўлов тизимида маҳаллий сўзлашувлар учун соат 22:00 – 07:00 оралиғида 0,10 фоиз миқдоридаги камайтириш коэффициенти миқдори аввалгидек сақланиб қолади. Шошилинч чақирув хизматлари билан сўзлашувлар учун вақтбай тўлов хизмати олинмайди, деб хабар беради uzreport.uz сайти.

Марказий Осиё мамлакатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) билан тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир дақиқа тўлови 400 сўмдан 500 сўмга, Кавказ (Озарбайжон, Арманистон ва Грузия) билан эса 500 сўмдан 625 сўмгача, Россия, Украина, Беларуссия ва Молдова билан 440 сўмдан 550 сўмгача оширилади.

Мамлакат ичида телеграмма жўнатиш тарифлари 1 июлдан эътиборан оддий телеграммада бир сўз нархи учун 37 сўм (бугунги кунда 31 сўмни ташкил этади), шошилинч телеграммада ҳар бир сўз 184 этиб белгиланди.

Барча турдаги телеграммалар учун телеграф йиғимлари 153 сўмдан 184 сўмгача оширилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей