ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон ва Австрия экология соҳасида ҳамкорлик ...

Ўзбекистон ва Австрия экология соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Австрия атроф-муҳит агентлиги Венада ҳамкорлик шартномасини имзолади, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

24–27 январь кунлари Ўзбекистон Табиани муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошчилигидаги делегацияси Австрияга сафар қилди ва иккала мамлакат табиатни ҳимоя қилиш органлари раҳбарлари ҳамкорлик битимига имзо чекишди. Ташриф мақсади 2016 йил май ойида бўлиб ўтадиган Европа халқаро ҳамкорлик ташкилотининг XXIV иқтисодий ва экологик форумига тайёргарлик эди.

Томонлар ўртасида атроф-муҳит ҳимояси қоидаларини такомиллаштириш, илғор ва амалий технологияларни татбиқ қилиш, кадрлар имкониятларини оширишга доир ўзаро ҳамкорликни таъминловчи битимларга эришилди.

Шунингдек, сафар давомида яна бир муҳим ҳужжат — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Австриянинг Eco World Styria кластери ҳамжиҳатлиги тўғрисидаги меморандуми имзоланди.

Тадқиқотлар, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича мутахассислар томонидан таклифлар алмашинуви, шунингдек, оқава сувларни тозаловчи янги технологиялар, энергетика имкониятлари, атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтириш ва Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит назорати тизимини ишлаб чиқиш каби қўшма лойиҳалар ва дастурлар томонлар ўзаро тақдим этилган ҳужжатларнинг бир қисми сифатида белгиланди.

Eco World Styria — cleantech.com инвесторлар тармоғи рейтинги бўйича дунёдаги энг яхши экологих технология кластеридир (мезонлар биринчи навбатда корхоналар концентрацияси, ўсиш динамикаси, инновациялар, иштирокчиларнинг нуқтаи назари жиҳатидан, мўътадил тармоқларга таққослаган ҳолда олинган). 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей