ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / «Ўзбекистон темир йуллари»га сентябргача иккита ян...

«Ўзбекистон темир йуллари»га сентябргача иккита янги Talgo поезди келтирилади

Talgo испан компанияси жорий йилнинг сентябрь ойига қадар иккита юқори тезликка эга поездни етказиб беради, деб хабар беради Uzbekistan Todayга «Ўзбекистон темир йўллари» ОАЖ бошқарув раисининг ўринбосари Равшан Икромов.

Янги поездлар сентябрь ойи бошларида ишга туширилиши режалаштирилмоқда. У қурилиши 400 миллион доллардан ортиқ деб баҳоланаётган Тошкент-Бухоро юқори тезликдаги темир йўлида ҳаракатланади. Бунинг натижасида йўловчи ва юкларни ташиш вақтини икки соатга қисқаради, эксплуатация харажатлари эса 30 % пасаяди.

«Ҳозирги пайтда поездлар учун 30 % миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилди. Компания поездларни тайёрлаш ишларини аллақачон бошлаб юборган. Шартномага мувофиқ, компания иккита поездни шу йилнинг сентябригача етказиб бериши лозим», – дейди Икромов. Шартноманинг қиймати ошкор этилмаган.

Иккита поездни етказиб бериш шартномаси ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкентдаги Халқаро инвестиция форумида имзоланган эди. Бу поездлар Ўзбекистонга илгари олиб келинганлари билан деярли бир хил, фақат янги поездларга иккита қўшимча вагон уланади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей