ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон Республикасининг ҳайдовчилик гувоҳномас...

Ўзбекистон Республикасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси энди Жанубий Кореяда ҳам амал қилади

2015 йилнинг 24 декабрь куни 2015 йил 28 майда Сеул шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисидаги Битим кучга киради.

Битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари назарий ва амалий имтиҳонлар топширмасдан ўз гувоҳномаларини Жанубий Корея ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирганларидан сўнг Корея Республикаси ҳудудида транспорт воситаларини бошқаришлари мумкин.

Корея Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси, башарти Корея Республикаси ваколатли органи томонидан қўйилган апостиль ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги нотариал идора томонидан тасдиқланган ўзбек тилидаги таржимаси бўлган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси билан тенг равишда амал қилади деб тан олинади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари