ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шаҳарсозл...

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шаҳарсозлик билан боғлиқ янги жиноят тури киритилди

2015 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Қонунга имзо чекди.

Мазкур ҳужжат асосида, кодекс ва қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига янги модда қўшилди.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, эндиликда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей