ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатга эски...

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатга эски намунадаги паспорт билан қайтишлари мумкин

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари нобиометрик паспорти амал қилиш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди. Бу муддат ичида барча эски паспорт эгалари мамлакатга қайтиши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

«Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик паспорти амал қилиш муддати тугамаган бўлса, паспорт эгаси томонидан фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш ҳужжати сифатида ишлатилиши мумкин. Ушбу паспорт Ўзбекистонга қайтаётганда учинчи давлат ҳудудидан транзит ўтишга ҳам ишлатилиши мумкин.

Мазкур маълумот хорижий давлатларга етказилди.

Ушбу тартиб хорижий мамлакатларнинг тегишли идоралари томонидан ўзларининг жойлардаги бўлимларига етказилганидан сўнг 2018 йилнинг 1 июлига қадар амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқишлари учун биометрик паспорт талаб қилинади», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларда нобиометрик намунадаги паспортлар фаолияти тўхтатилиши ҳақида хабар берган эди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей