ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон Наврўзга тайёргарликни бошлади

Ўзбекистон Наврўзга тайёргарликни бошлади

Ўзбекистон Президенти 21 март Наврўз байрамига тайёргарлик бўйича қарорга имзо чекди.

Умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Қарорда Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланиши, ташкилий қўмита Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори даражада ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини ўн кун муддатда ишлаб чиқиши ва амалга ошириши белгилаб қўйилди. 

Ташкилий қўмита байрам дастурларига фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шунингдек, профессионал ва истеъдодли эстрада ижрочиларини танлов асосида жалб этиши лозим дейилган. 

Ўтказиладиган байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан, Тошкент шаҳрида эса республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади. 
 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей