ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон махсус хизматлари Тожикистондан 30 кг...

Ўзбекистон махсус хизматлари Тожикистондан 30 кг. героин олиб ўтишга бўлган уринишнинг олдини олдилар

Оператив ходимлар томонидан  МҲХ давлат  чегараларини қўриқлаш  қўмитаси  чегарачилари билан ҳамкорликда Тожикистондан Ўзбекистон ҳудудига йирик миқдорда наркотик воситаларини олиб ўтиш бўйича навбатдаги уринишга чек қўйилди.

Ўзбекистон маҳсус  хизматлари ходимлари  гиёҳванд моддаларнинг  ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича мунтазам равишда  ўтказиб  келаётган   чора-тадбирлар  натижасида  Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Матчи тумани билан  чегарадош  Тошкент вилоятининг Бекобод  туманидаги  Ўзбекистон-Тожикистон  чегара участкасида қўшни  республикадаги оғуфурушлар томонидан  жиҳозланган  иккита  яширин жой топилди.    

Уларни  кўздан  кечириш  чоғида  спорт сумкаси  ва ичида 29 та кукунсимон  моддали 29та  ўрам борлиги аниқланди.Ўтказилган  экспертиза  ўрамдаги  модда кучли  таъсир қилувчи  гиёҳванд героин эканини  кўрсатди.  Гиёҳванд моддаларнинг умумий  оғирлиги 30 килограмм атрофида  бўлган.

Аниқланган гиёҳванд  моддалар  далили  юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят  кодексининг  246   (контрабанда) ва 273 (сотиш  мақсадида гиёҳванд воситалар  ва  психотроп  моддаларни ноқонуний тайёрлаш,  қўлга киритиш, сақлаш  ва бошқа ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш)  моддалари  бўйича  жиноий иш қўзғатилди.

Таъкидлаш  жоизки,  қўшни республикадан  асосан  Афғонистонда етиштирилган ва ишлаб  чиқариш  ҳажми  тобора  кўпаяётган  героин олиб  келинмоқда.  Далилларнинг  кўрсатишича, жинояткор  гуруҳларнинг саъй-ҳаракатлари билан Тожикистон Афғонистондан заҳри қотил  олиб ўтиладиган асосий транзит  йўлакка  айланиб қолган. 

Фақатгина  2015 йилнинг ўзида  Ўзбекистон  ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳаракатлари  билан  умумий миқдори 1 тонна 400 кг бўлган  гиёҳванд  модда  йўқ  қилинди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей