ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро ка...

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациянинг ассоциацияланган аъзоси бўлди

2015 йил 11 октябр куни Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош кенгашининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациясига ассоциациялашган аъзо сифатида киритиш ҳақидаги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати.

Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси (ХКУК) барча қитъалардаги 162 та давлатнинг 176 миллиондан ортиқ касаба уюшма аъзоларига эга бўлган  328 та миллий касаба уюшма марказини бирлаштирган энг йирик халқаро касаба уюшмалари бирлашмаси ҳисобланади. ХКУК фаолиятининг асосий йўналишлари касаба уюшмалари ва инсон ҳуқуқлари, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат, тенгликка ва халқаро бирдамлик ҳисобланади.

ХКУКнинг бутун жаҳон касаба уюшмалари ҳаракатида тутган алоҳида ўрнини эътиборга олиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ушбу нуфузли ташкилот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадларда 2014 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси аъзолигиги қабул қилиш ҳақида ариза билан мурожаат этилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей