ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон ИИВ Наврўз олдидан хавфсизлик чоралар...

Ўзбекистон ИИВ Наврўз олдидан хавфсизлик чораларини кучайтирди

Наврўз  байрами  олдидан Ўзбекистон  ички ишлар органлари  томонидан  хавфсизликни таъминлаш  бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Мамлакатнинг ҳар бир аҳоли  пунктларида, чегараолди   ҳудудларида  огоҳлик ва эҳтиёткорликка  даъват  этувчи   тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда,  шунингдек, хавфсизликни  таъминлашга  йўналтирилган “Тозалаш” тадбири  бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирга қадар  мулк шаклидан қатъий назар 7 миллион объект кўрикдан  ўтказилди. Қарийб 192 минг объектда камчиликлар  аниқланиб,бартараф  этилди.

«Тошкент, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  Наврўзни  юқори даражада  байрам қилиш бўйича   кенг кўламли, ташкилий-амалий чора-тадбирлар  белгилаб олинди. Хавфсизликни таъминлаш масалаларида тегишли муассаса ва ташкилотлар, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик йўлга  қўйилди.  Байрам тантаналари ўтказиладиган жойларда  жамоат  тартибини сақлаш, фавқулодда вазиятларни  бартараф этиш, йўл ва ёнғин хавфсизигини  таъминлаш чоралари кучайтирилди», – деб айтди Ўзбекистон  Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи  ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатов.

Байрам  ўтказиладиган жойлар атрофидаги  иншоотлар, аҳолининг уйлари ва бошқа  биноларнинг ёнғин хавфсизлиги  бўйича ҳолати текширилди. Натижада  ёнғин келиб чиқиши хавфи  бўлган 500 дан ортиқ бино ва  иншоотлар аниқланиб,  тегишли профилактик чоралари  қабул қилинди.

Жиноят содир этилишига олиб келувчи  сабаб ва  ҳолатларни  аниқлаш  ва бартараф этиш бўйича  инспекторлар  иши натижасига кўра, жорий йилнинг ўтган ойларида қарийб 2300 маҳаллада биронта ҳам жиноят қайд  этилмади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей