ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Ўзбекистон хайр-саховат бўйича дунё рейтингида 27-...

Ўзбекистон хайр-саховат бўйича дунё рейтингида 27-ўринни эгаллади

Буюк Британиянинг “Charities Aid Foundation” (CAF)  жамғармаси дунё хайр-саховат рейтингини эълон қилди.  Унда Ўзбекистон 145 та мамлакат орасидан 27-ўринни эгаллади.

Рейтинг натижаларига кўра, Қирғизистон–18, Қозоғистон – 56, Туркманистон – 71, Тожикистон – 73, Эстония – 99, Беларусь – 103, Латвия – 110, Грузия – 112, Молдова – 120, Озарбайжон – 122, Россия – 129, Арманистон – 138, Литва – 142-ўринни эгаллаган.

Рейтингда Бирма (Мьянма) 1-ўринни, АҚШ 2-ўринни эгаллаган бўлса, Янги Зеландия учинчи поғонадан жой олди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон жорий йилда нотаниш муҳтож кишига кўмак бериш бўйича 38-ўрин, хайрия ташкилотларига маблағ ўтказиш борасида 62-ўрин ҳамда  кўнгиллилар сони бўйича еттинчи ўринга лойиқ деб топилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей