ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон фуқароларига давлат органлари мажлислар...

Ўзбекистон фуқароларига давлат органлари мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди

Ўзбекистон фуқаролари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида”ги Қарори билан давлат органлари мажлисларида ахборот фойдаланувчиларининг иштирок этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Унга кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахслар танишиб чиқишлари учун бинонинг ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарида ёки махсус ажратилган жойларида очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, мажлислар ўтказиладиган сана, вақт ҳамда жойни улар ўтказилишидан камида уч кун олдин ахборот стендларига жойлаштириши шарт.

Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларининг мажлисларида ҳозир бўлиш учун тегишли давлат органига сўров билан мурожаат қилади. Сўровга асосан ахборотдан фойдаланувчи мажлисда иштирок этувчилар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда унга маълум қилади. Мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи ўзгарган тақдирда бу ҳақда ахборотдан фойдаланувчига маълум қилинади.

Давлат органи ўз имкониятларидан ва ахборотдан фойдаланувчилар сонидан келиб чиқиб, мажлис ўтказиладиган залда улар учун жой тайёрлайди. Ахборотдан фойдаланувчилар сонининг кўплиги сабабли уларни залга жойлаштириш имкони бўлмаганда улар мажлиснинг боришини видео тасвир орқали кузатиб боришлари мумкин бўлган бошқа хонага жойлаштирилади.

Раислик қилувчи томонидан мажлис бошланганлиги эълон қилингандан сўнг келган ахборотдан фойдаланувчилар кечикиб келган ҳисобланади ва мажлисга қўйилмайди, деб хабар беради norma.uz сайти.
Ахборотдан фойдаланувчи мажлис регламентига кўра мажлис давомида ҳайъат аъзоларига саволлар беришга ҳақли.

Ахборотдан фойдаланувчиларга мажлис ўтказилаётган вақтда фотосуратга, видео тасвирга олишга, овоз ёзишга рухсат берилмайди.


 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари