ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон дунёнинг энг фаровон мамлакатлари рейти...

Ўзбекистон дунёнинг энг фаровон мамлакатлари рейтингида 57-ўринни сақлаб қолди

Буюк Британиянинг “Legatum” халқаро институти ҳар йили янгиланиб борадиган Дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди. Ўзбекистон мазкур рейтингда 57­ўринни сақлаб қолди.

Рейтингда Тожикистон 91, Грузия 80, Озарбайжон 71, Ураина 70, Қирғизистон 66, Қозоғистон 56, Беларусь 63, Россия 58-ўринни эгаллади.

Рейтингни тузишда мамлакатнинг иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими, фуқаролар хавфсизлиги даражаси, шахсий эркинлик ва ижтимоий капитал каби асосий кўрсаткичлар ҳисобга олинган.

Жорий йилги рейтингдан жами 142 давлат ўрин олган.

Рўйхатнинг кучли ўнталигини Норвегия бошқарса, қолган ўринларни Швейцария, Янги Зеландия, Дания ва Канада, Швеция, Австралия, Финляндия, Нидерландия ва Ирландия мамлакатлари эгаллаган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей