ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон аҳолиси МДҲда энг бахтли деб топилди

Ўзбекистон аҳолиси МДҲда энг бахтли деб топилди

БМТ барқарор ривожлантириш ташкилоти (SDSN) ва Колумбия Ер университети тадқиқотларга кўра, Ўзбекистон жаҳоннинг энг бахтли давлатлари рейтингида 49-ўринни эгаллади.

МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон энг юқори ўринда. Қозоғистон 54-ўринни банд қилди, Россия 56-ўринга жойлашди, Белорусь 61-ўринда, Туркманистон – 65, Қирғизистон – 85, Арманистонда эса бахтлилик индекси энг паст кўрсаткичда – 121-ўрин.

Энг бахтли давлатлар ўнталигига Дания, Швейцария, Исландия, Норвегия, Финляндия, Канада, Нидерландия, Янги Зеландия, Австралия ва Швециялар кирди. Ўтган йили Дания Швейцария ва Исландиядан кейин учинчи ўринда турган эди.

Сурия, Афғонистон, шунингдек, Африка жанубий Сахарасининг саккизта мамлакати яшаш учун энг бахтсиз мамлакатлар ўнталигига кирди. Рейтингга кўра, Бурунди энг кам бахтли мамлакат бўлди.

Ҳисоботда 157 та мамлакат бахтлилик даражаси аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ўсишива узоқ умр кўриш, тўлақонли соғлом ҳаёт кечириш каби омилларни ҳисобга олиб баҳоланган.

Тадқиқотлар, шунингдек, етишмовчилик даврида қўллаб-қувватлаш ва ҳукумат ва ишбилармон доираларда коррупция йўқлигини ҳам баҳолайди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари