ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўзбек чегарачилари Тожикистондан гиёҳванд моддалар...

Ўзбек чегарачилари Тожикистондан гиёҳванд моддалар кириб келишини олдини олишди

2015 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон божхона хизмати ходимлари Тожикистондан келаётган юк поездида кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб ўтилаётган ҳаракатни тўхтатиб қолдилар.

Юк поездидан топилган 33,2 килограмм гиёҳванд моддалар скотч ёрдамида узунлиги 50 сантиметрдан 1 метргача бўлган найчалар шаклига келтирилган. Текширув ишлари “Бекобод темир йўл” ўтиш пунктида ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг сўзларига кўра, Тожикистон божхона хизмати ходимларининг текширув ишларига виждонан ёндашмасликлари туфайли мана шундай воқеалар келиб чиқмоқда.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 



 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей