ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ўрта Осиёда зилзилалар нега кўпайди?

Ўрта Осиёда зилзилалар нега кўпайди?

Гўёки зилзилалар тўлқини Марказий Осиёга  ёпирилгандек:  қисқа муддат мобайнида  Ўзбекистон, Тожикистон,Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон ва Қозоғистон халқлари турли магнитудали ер ости силкинишларини бошдан  кечирдилар.

Пойтахтда йил бошидан бери  турли кучдаги еттита зилзила қайд  этилди, бу эса халқ орасида турли  миш-мишлар  ва башоратларни  келтириб чиқарди.Кимдир  Апокалипсисдан башорат қилади, кимлардир  араб дунёсидаги урушлар  ва портлашлар билан боғлайди, кўпчилик муқобил ахборот воситаларига мурожаат қилди – Ванга, Нострадамус ва бошқаларнинг башоратларини  қайта ўқиб чиқди. Аслида буларнинг барчаси сариқ матбуотнинг шов-шувли  хабарлар тарқатиши  учун яхшигина баҳона экани турган гап. Биз эса  тектоник плиталар нега бундай “ларзага” келганни экспертлардан аниқлашга қарор қилдик. Uzbekistan Today муҳбири Фанлар академиясининг сейсмология  институтига мурожаат қилди.

Айтишларича,  оҳирги зилзилалар сайёрамизнинг  турли нуқталаридаги  ҳарбий  ҳаракатлар  оқибати эмиш? – институт  лаборатория  мудири Турдиали Ортиқов  билон  суҳбатимиз шу саволдан  бошланди.  

 – Бу одамлар  фантазиясининг  маҳсули. Биласизми, энг арзимас зилзила чоғида ер тубидан бир неча  атом бомбаси портлаганидагига  қараганда кўпроқ энергия ажралиб чиқади. Инсоният  ҳали  ерни силкинишга мажбур  қиладиган  даражадаги қудратга эга  бўлган қуролни ишлаб чиқаргани  йўқ. 

 Тўғри, техноген, яъни қўл билан  амалга  ошириладиган зилзилалар назарияси  ҳам мавжуд. Бироқ у фойдали  қазилмаларни олиш, кейинчалик  фойдаланиш учун маҳсулотларни  ер остида сақлаб  қўйиш  билан  боғлиқ. Албатта, улар бундай кўламда эмас.

Кўп ҳолатларда, жумладан, бизда, Ўзбекистонда ва  Марказий Осиё минтақасида  зилзилалар табиий  келиб чиқади.  Биз, сейсмологлар, баъзан    зилзила – бу  ернинг нафас олиши,-деб  хазилашиб қўямиз. .Вақти-вақти билан у  ўз  қаърида  йиғилиб қолган энергияни чиқариб юбориши керак.  Булар кўпроқ мажозий маънодаги  ҳазиллар. 

Зилзилалар – ер шари   сиртидаги ҳаёт  учун изсиз кетмайдиган  табиий  жараёнлардир. Одамлар  ер ости силкинишларини сезадилар, ер қатламлари силжийди, бунинг натижасида бизда, Марказий Осиёда  тоғлар “ўсади”.    Мактабларда бунинг илмий асослари ўқитилади, шунинг учун   физика  ва кимё нуқтаи назаридан қайта  тушунтириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Қисқаси, миш-мишларга  ишонманг. Зилзила  ерда олиб бориладиган ҳарбий ҳусусиятдаги  жараёнлар оқибати бўлиши мумкин  эмас. Сариқ ОАВ  уруш  ва  башоратчилар тўғрисида кўп гапиради, сизлар бўлса, уларга ишониб ўтирасизларми?

Хўп, ҳар қалай, нега  кейинги  вақтларда ер силкинишлари  кўпайди?

– Зилзилалар даврийлиги деган тушунча бор: бир муддат тинчлик бўлса, бир муддат  фаоллашади.Бир давр 40 йилдан 80 йилгача бўлган вақтни ўз ичига олиши мумкин. Яқинда  бизда бу борадаги тинч давр  тугади. Катта авлод  эътибор берган бўлса керак, 1966 йилги даҳшатли зилзиладан  кейин қарийб 50 йил Ер “тинчиб қолди”, зилзила камдан-кам бўлди. Тинч даврда уларнинг кучини фақат махсус кузатув  асбобларигина  қайд  этишлари  мумкин, одамлар  ер силкинишини хатто сезмайдилар ҳам. Ҳозир биз  сейсмик  фаолликнинг бошланғич  даврида  турибмиз. Яна  мактаб дарсликларидан  келтираман: биз сейсмик фаолминтақада яшаймиз, атрофимизда тоғлар, агар ер вақти-вақти билан “силкиниб” турмаса ғалати бўларди. Шу билан бирга сейсмик  фон  четга  чиқаётгани йўқ.  Тошкент ва умуман Ўзбекистон учун  йилига етти-саккизта яхшигина  сезиладиган  зилзила - бу меъёр.  

Бироқ, барибир  одамлар ваҳима  қилади. Эҳтимол эсдан чиқмайдиган  хотира сабабдир. Сиз 1966 йилни  ёдга олдингиз... Такрорланиши мумкинми?

– Вайронгарчилик  келтириб чиқарадиган оқибатлар одатда  зилзила эпицентри ер сиртига яқин жойлашганда  бўлади.  Бундай зилзилалар Тошкент тарихида юз берган. 1966 йили у катта  вайронгарчиликлар  келтириб чиқарди. Бироқ, 2008 йилни  эсга олинг. Бундай оқибатлар бўлгани йўқ. Бу  мамлакатимизда бинолар   сейсмик  ҳавфни ҳисобга олган  ҳолда барпо  этилаётгани натижасидир.  Албатта, 2008 йилги  зилзила кучини  ҳис қилдик, шукурки, 1966 йилдаги даражада эмас: зилзила ўчоғи анча  чуқурликда  эди. . Бироқ, қарийб 50 йил аввалги фожиа  кўпроқ шаҳар архитектураси билан боғлиқ бўлганди, эслайсизми, асосан эски уйлар, ишончсиз бинолар вайрон бўлган.   

Эпицентри аниқ давлат ҳудудида  бўладиган  бундай зилзилалар ҳам  ўз даврийлигига  эга  бўлади.Навбатдаги кучли ер силкинишига яна 20-30 йил бор бироқ,Тошкентга  қаранг, ҳозирги бино ва иншоотлар осонгина  вайрон бўлиши  мумкинми? Биз  бошқа зилзилаларни сезяпмиз, бироқ уларнинг эпицентри  қўшни  мамлакатларда  бўлиб, вайронгарчилик  келтириб чиқармайди. Эпицентри қанчалик  олисда бўлса, шунчалик ҳавфсиз  бўлади ҳатто биз бу тебранишларни ҳис  қилсак  ҳам. 

Агар сўнгги 60 йил ичидаги сейсмик  кузатувлар натижаларига  мурожаат  қиладиган  бўлсак, қуйидаги манзарани кўриш  мумкин. Бу вақт  мобайнида эпицентри Ўзбекистон ҳудудида бўлган 40 та, чегараолди ҳудудларида 53 та зилзила  бўлган.  Шу билан бирга олти ва ундан юқори баллга эга бўлган кучли зилзилалар сони  кўп эмас - атиги 16 та.  Илмий нуқтаи назардан  ташвишланадиган  ҳеч нарса йўқ.

Бироқ шу  билан бирга кўп сонли тадқиқотларга  қарамай, инсоният ҳали навбатдаги  зилзилаларнинг аниқ  кунини олдиндан айта олишни ўрганганича йўқ.  Бунинг устига экспертлар агар унга  доим тайёр турилса, зилзилалар  ҳавфли эмас, деб ҳисоблайдилар.

Бунинг учун   меъморий кўрсаткичларни белгиланган меъёр ва қоидаларга  мувофиқ тўғри ҳисобга олиш, бино  ва  иншоотлардан  фойдаланиш меъёрларига қатъий  амал  қилиш зарур.  Бугун  биз  энг баланд кўрсаткич  бўлган 7 дан юқори  магнитудали зилзилаларга бардош беришга  қодир бино ва  иншоотлар  барпо этиш  имкониятини берувчи  технологияларга  эгамиз. .

Журналист  шунингдек, экспертдан  жиддий оқибатларнинг олдини  олиш учун  одамлар йиғилган жойларда қандай ҳавфсизлик   меъёрларини жорий этиш лозимлигини  ҳам аниқлаштирди.  

- Эвакуация  режалари  ҳозир ёнғин хавфсизлиги  меъёрлари бўйича ҳамма ерда мавжуд. Мустақиллик  йилларида  қурилган бинолар  ва ундан аввал қад  кўтарганларининг катта қисми зилзилаларга бардошли ва мустаҳкам.  Фақат, уй-жойларда балконга ўхшаш  жойлар  қуриб олганлар, шунингдек, хусусий секторда яшовчилар бу меъёрлардан  четда бўлишлари мумкин. Биз сизларнинг ҳавфсизлигингиз нуқтаи назаридан  уйингиз  ҳудудини бу хилда “кенгайтиришдан” воз  кечишингизни тавсия  қиламиз.  

Албатта, қурилишда  ва эксплуатацияда зиналарга, тутиб турувчи деворларга алоҳида  эътибор қаратиш  лозим, уларга асосий  оғирлик  тушади. 

Ўзбекистон аҳолисининг  катта қисми зилзила чоғида ўзини қандай тутиш кераклигини билади -  агар сиз ер тебраниши вақтида уч қаватдан юқори бинода бўлиб қолсангиз, зинапоя бўйлаб  пастга  қочманг,  зиналар биринчи бўлиб  вайрон бўлади. Яхшиси,  бошқа нарсалардан мустаҳкам бўлган тутиб турувчи тўсин остидан  ўрин  эгаллаган   маъқул.     

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари