ru en ўз
1 USD = 8077.26  
1 EUR = 9960.07  
1 RUB = 128.01  
ru en ўз

Пойтахтнинг жанубий вокзали ўз ишини бошлади. Порталимизнинг “Ахборот” дастури репортажини томоша қилинг

Бош саҳифа / Социум / Opera de Paris гастроль сафари билан Тошкентга ке...

Opera de Paris гастроль сафари билан Тошкентга келади


14 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида илк бор афсонавий Париж миллий операси Opera de Paris – 11 кишидан иборат балет труппаси солистлари саҳнага чиқадилар.

Париж миллий операси тарихи тўрт асрдан ортиқ. Париж миллий операси балет труппасининг солистларининг ўзига хослиги раққослар классик репертуар билан бирга замонавий хореографияни ҳам ижро этишади: махсус балет техникаси ва ҳаракатларнинг доимий оқими – буларнинг барчаси классик ва ритмик замонавий мусиқа билан муштаракдир. Солистларнинг ўртача ёши – 25 ёш, шунинг учун ҳам Париж балети дунёдаги энг кичик жамоадан иборат гуруҳ ҳисобланади.

Театр труппаси танлови дунёдаги энг жиддий ва оғир синовлардан бири саналади. Давлатнинг биринчи шахслари олдида саҳнага чиқишга айнан шу артистлар муяссар бўлишади. Энди эса труппа солистлари Тошкентнинг томошабинлари олдида чиқиш қиладилар.

Пойтахтда ижро этадиган солистлар орасида как Алессио Карбоне, Валентина Колазанте, Пол Марк каби жаҳон балет юлдузлари бўлади.

Алессио Карбоне – бу жаҳон балетининг энг порлоқ вакиллариидан бири, Париж миллий операси балет труппасининг премьеридир. У 15 ёшидаёқ Teatroalla Scala нинг энг машҳур балетларида иштирок этган. Алессио – “ХХИ аср балет юлдузи” мукофоти, шунингдек, “Оскар балети” – Brilliance of the 21st Century нинг совриндоридир.

Премерлик унвони – балет труппасида балет солистининг энг юксак профессионал мақомидир. Бундай Париж операси юлдузи деб ҳақли равишда Валентина Колазанте ҳам тан олинган.

Валентина ўз каръерасини 17 ёшида Париж операси балетида бошлаган. У “Дон Кихот”, “Уйдудаги малика”, “Кармен” ва бошқа кўплаб саҳналарда бош ролларни ижро этган.

Пол Марк – Париж миллий операсининг донг таратаётган юлдузидир. 2014 йилдан бошлаб балет труппасининг солисти, 2017 йилдан бошлаб – “Опера де Парис” премьери. 21 ёшида Пол нафақат балетнинг етакчи солистларидан бири эди, балки бутун жаҳон эътирофини қозонишга ҳам муваффақ бўлган. У балетнинг донг таратаётган юлдузи сифатида “Жавоҳирот” (Зумрад, Ёқут, Олмос – хореограф Жорж Баланчин), “Дон Кихот” (Базилио – хореограф Рудольф Нуреев), “Онегин” (Ленский – хореограф Жон Кранко) каби машҳур постановкаларда порлаган.

2015 йилда AROP рақс мукофоти версиясига кўра “Умидли ёш ижодкор” унвонига сазовор бўган. 2016 йилда Варна шаҳридаги Балет раққослари ва хореографлар халқаро танловида олтин медал соҳибига айланган.

Дастурнинг 14 апрел оқшомида “Оққуш кўли, 4-акт” (хореограф Рудольф Нуреев), “Прелюдия” (хореограф Бен Стивенсон), “Дон Кихот” (хореограф Мариус Петипа), “Ўртада, сал юқорироқда” (“Чегарада”) (хореограф Уильям Форсайт), “Коппелия” (хореограф Хосе Мартинес), “Корсар” (хореограф Мариус Петипа) ва бошқа балет постановкаларини вариациялар ижро этилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей