ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Олтита Ўзбекистон вакиллари «Академик пальма» орде...

Олтита Ўзбекистон вакиллари «Академик пальма» ордени билан тақдирланишди

Франция элчиси Жак-Анри Эльс Франкофония байрами муносабати билан ўз қароргоҳидаги қабул маросимида олти нафар ўзбекистонликка Франция Республикасининг «Академик Пальма» орденини топширди, деб хабар беради Франциянинг Ўзбекситондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ректори Шуҳрат Қаюмов,  Фарғона Давлат университети ўқитувчиси Ислом Деҳқонов, Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти методисти Светлана Макарянц, Бухородаги «Истеза» француз маданият маркази директор муовини Ирина Мавланова, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети француз тили назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси Патхиддин Нишонов, Қарши Давлат университети француз тили ўқитувчиси ва чет тиллар факультети декани муовини Азиза Зоировалар орден соҳиблари бўлишди.

«Академик Пальма» – бу француз фахрий мукофоти ҳисобланади, Франция фуқаролари таълим соҳасида кўрсатган буюк хизматлари учун ёки хорижликлар француз тили ва маданиятини тарғиб этишдаги фаол иштироки учун орден билан тақдирланади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари