ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Олимларнинг манфаатлари қонун билан ҳимояланади

Олимларнинг манфаатлари қонун билан ҳимояланади

Ўзбекистон мустақиллиги тарихида илк бор Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб “Фан тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши кўзда тутилмоқда. Бу қонун муҳокама учун Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамасига қўйилган.

Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда Ўзбекистон қонунчилигида илм-фан соҳасида концептуал аппаратларга эга, истиқболли илмий ишланмаларни синовдан ўтказиб, уларни тадбиқ қилиш ва саноатни ривожлантиришнинг самарали механизмларини яратиб берадиган ягона қонун ҳужжати йўқ.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ушбу қонунга қуйидагича изоҳ берган:

“Хорижий тажрибани ўрганиш шуни кўрсатадики, дунёнинг кўплаб этакчи давлатлари, шу жумладан, АҚШ, Франция, Германия, Корея, Россия ва бошқалар илмий фаолият учун масъул бўлган қонунларни қабул қилган.
Шу муносабат билан қонун лойиҳасининг асосий вазифалари илмий-техника соҳаси, давлат органлари ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишдир”.

Маълумот ўрнида, ҳужжатда 8 та бўлим ва 42 та модда мавжуд. Бундан ташқари, илмий ва технологик фаолият соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш тамойиллари, механизмлари кўрсатиб ўтилган.
Энг этиборли жиҳати – аҳлининг ижтимоий ҳимояси кафолатлангани. Масалан, фан доктори ва докторлик даражасига эга бўлган давлат идораларининг ходими маоши, солиқларни ҳисобга олмаган ҳолда, мос равишда, энг кам иш ҳақининг икки баробаридан уч баробарига оширилади.
Бундан ташқари, ҳужжатда давлат илмий жодимлари ва олий ўқув юртлари илмий ходимларининг 5 йил узлуксиз иш тажрибасига эга бўлгани ҳолда имтиёзли уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей