ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Ногиронларни протез ва реабилитация воситалари би...

Ногиронларни протез ва реабилитация воситалари билан таъминлашга қаратилган давлат бюджети ҳаражатлари 2 баравар ошди.

БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, ер аҳолисининг 15 фоизга  яқини ногирон бўлиб, бу кўрсаткич демографик ўсиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлар ва  аҳолининг умри  узайиши   натижасида   йил  сайин кўпаймоқда. 

3  декабрь куни  Халқаро  ногиронлар  куни  кенг нишонланди.        Бу сана  БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йилги резолюциясига мувофиқ  таъсис этилган  ва ҳар йили 3  декабрь куни дунё бўйлаб нишонлаб  келинади.

БМТ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат  ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва ННТ Миллий         ассоциацияси қошидаги ногирон  шахслар ННТ маслаҳат кенгаши томонидан ташкил  этилган  фестиваль   мамлакатимизда шу санага  бағишлаб ўтказилган  асосий  тадбир бўлди. Бу ерда  тантанали дастурдан ташқари Ўзбекистонда ногиронлар ҳаёт шароитларини яхшилашга берилаётган катта  эътибор ҳақида  сўз юритилди.

Шу кунларда мамлакатда амалга оширилган ногиронлар яшаш шароитларини янада  яхшилашга  қаратилган иккита муҳим давлат дастури  - Кексаларни эъзозлаш йили ва якка-ёлғиз қариялар. пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини янада  мустаҳкамлаш ва ривожлантириш  давлат дастурлари якунлари  чиқарилаётгани  ҳам бу тадбирларга ҳамоҳанг бўлди.  Ҳар икки  ҳужжат  ногиронлар яшаш  шароитларини янада яхшилашда муҳим  аҳамият касб этди.

 Мамлакатда ногиронлик профилактикасига устувор аҳамият берилди.  Ногиронларга тиббий  ёрдам  кўрсатишни такомиллаштириш  ва реабилитация  масалалари  ҳал  этилди. Ногиронлар реабилитацияси  ва протезлаштириш миллий маркази ва    унинг  ҳудудий бўлимлари  йирик тиббий-ижтимоий муассасаларга айлантирилиб, уларда  фан  ва  техниканинг сўнгги ютуқларини  қўллаган ҳолда барча имкниятларни ишга солиб беморлар муносиб умр кечиишлари, жамиятга доим  керакли бўлишлари учун ҳаракат  қилинмоқда.Шифокорлардан ташқари бу ерда руҳшунослар, профессионал йўналиш бўйича мутахассислар  ва ҳуқуқшунослар ҳам фаолият олиб боради. 

 2015 йили ногиронларни протез-ортопедия буюмлари  ва реабилитациянинг техник  воситалари  билан  таъминлашга бюджет ажратмалари  икки баравар оширилди.   Уларни сотиб олиш учун   йил бошидан  бери давлат бюджетидан 2,4 млрд сўмдан ортиқ маблағ  ажратилди.  Бундан ташқари Ўзбекистон  касаба  уюшмалари федерацияси 420 кишига ногиронлар аравачалари топширди, яна минг киши «Соглом авлод учун»фондининг ҳомийлик маблағлари асосида шундай  аравачалар билан   таъминланди.

 Йид оҳиригача  ҳукумат  томонидан  қабул қилиниши кутилаётган реабилитация техник воситалари бепул бериладиган касалликлар рўйҳати кенгайтирилишига  қаратилган қарорнинг ҳам ўз аҳамияти  бор.  Бу рўйҳатга таянч-ҳаракатланувчи аъзолар, асаб тизими, қон айланиш  ва суяк-мушак  тизими  органлари  касалликлари  киради.   

Ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш масалаларига  ҳам катта эътибор  қаратилди. Бугун  улар уйларида ўтириб  компьютер  ва Давлат  интерфаол хизматлари  ягона портали ёрдамида уйда хизмат кўрсатиш, «Саҳоват» ва «Мурувват» уйларига жойлашиш бўйича ариза беришлари  мумкин.

Сўнгги йилларда  ижимоий хизмат кўрсатиш  пакети ҳам кенгайди. Жумладан, Ўзбекистонда ижтимоий такси пайдо бўлди. Бу хизмат ўзгалар ёрдамига муҳтож якка-ёлғиз кексаларга кўрсатилади. Касалхона ёки туман марказига  боришлари зарур бўлиб қолганда улар Бандликка  кўмаклашиш  ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш  марказига транспорт хизмати кўрсатиш  масаласида   мурожаат қилишлари мумкин.         Бу йил Жамоатчилик кенгаши ишга тушди, унда Меҳнат  ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш вазирлиги мутахассислари ногиронлар  манфаатларини ҳимоялайдиган жамоат  ташкилотлари вакиллари билан учрашадилар. Шундай учрашувлардан бирида  UzbekistanToday муҳбири ҳам иштирок этди.

Унда пандуслар  қурилиши масаласи кўриб чиқилди. Қатнашчилар ўрнатилган меъёр  ва қоидаларга мувофиқ бундай мосламаларни  ташкил этган  тузилмаларни рағбатлантириш керак, деган  якдил  фикрга  келдилар.  Жумладан, кўринадиган  жойларга маҳсус стикерлар ёпиштирилади.Тегишли ахборотлар эълон  қилинадиган махсус портал  ташкил  қилиш  режалаштирилмоқда.              

 Мажлисда ногиронларни ишга  жойлаштириш масаласи  ҳам кўриб чиқилди. Бугунги кунда  уларнинг  кўпчилиги  иш берувчиларнинг  ишга олишни хоҳламасликлари ва ногироннинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда иш ўрни топиб беришга тайёр эмасликларига тўқнаш келмоқда. Меҳнат  ва аҳолини ижтимоий ҳимоя  қилиш вазирлиги мутахассислари  имконияти  чекланган шахслар учун  махсус квоталаштириладиган иш ўринлари  яратиш  йўли билан ёрдам беришга  вада қилдилар.  

Ва энг асосийси, дастур реализацияси ниҳоясига етганига қарамай, бу йўналишдаги тизимли ишлар давом эттирилади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, молия, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, адлия вазирликлари  ва  бошқа манфаатдор ташкилотлар  томонидан «2015-2020 йилларда якка-ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш  давлат дастури» ишлаб чиқилди. Лойиҳада якка-ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш тизимининг самарадорлиги  ва аниқ манзилга йўналтирилишини  кучайтириш, уларга кўрсатиладиган  ижтимоий, тиббий  ва маиший хизмат турларини  кенгайтириш ва сифатини ошириш борасидаги кенг чора-тадбирлар   мажмуаси  кўзда  тутилган.  

Шу билан бирга  собиқ диспансер  биноси кўп вақт  бўш турмади. Ҳудудни Ўзбекистон Миллий параолимпия ассоциацияси  эҳтиёжлари учун таъмирлашди.

Яқин кунларда  фойдаланишга  топширилиши  режалаштирилаётган бинонинг янги  комплексида   нафақат ассоциация офиси  жойлашади. Бу ерда  шунингдек спортчиларнинг реабилитацияси  ва саломатликларини тиклашлари учун  ҳам шароит яратилади. Жумладан,  бассейн реконструкция қилинди, янги тренажер зал, спортнинг ўйин турларини ривожлантириш учун  очиқ майдончалар барпо этилди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари