ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Навоий вилоятида «Кўксарой» сув омбори қурилди

Навоий вилоятида «Кўксарой» сув омбори қурилди

Навоий вилоятининг  Хатирчи туманида  “Кўксарой”  сув омбори қурилиши бўйича ишлар ниҳоясига  етди, - деб хабар беради ЎзА.

Янги иншоот 7,5 млн куб метргача  сув сиғдира олиш имкониятига эга. 78 гектар  майдонга эга бўлган  сув омборида  бу ерда сақланадиган сув миқдорини ўлчаш, таркибини аниқлаш  ва тақсимлаш учун замонавий жиҳозлар ўрнатилган. Мутахассисларнинг фикрича,у  йилига қарийб 12 млн. куб метр  сув  чиқара олади. 
– Бу иншоотнинг  қурилиши тумандаги қарийб минг гектар экин майдонларини сув билан таъминлашга,  ерларнинг  мелиоратив ҳолатини  яхшилашга  ва энг муҳими,  сел,  тошқин ва бошқа табиий офатларнинг олдини олишга хизмат қилади,- дейди «Ўзмахсуссувқурилиш»  ихтисослашган компанияси» давлат  корхонасининг  «Зарафшонмахсуссувқурилиш»  филиали директори Ёқуб Юсупов. – 21 млрд.сўмликка яқин  ҳажмдаги қурилиш-монтаж ишлари  бажарилди. Сув омбори сувдан  самарали фойдаланиш ва  қишлоқ хўжалигида сув таъминотини  яхшилаш  мақсадида бунёд  этилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей