Наманган вилояти Поп тумани Чодак қўрғонида болалар маданият ва истироҳат боғи барпо этилмоқда.
Янги боғ Чодаксой яқинида қурилмоқда. Айни пайтда безакли тўсиқлар ва аркали дарвозаларни ўрнатиш ишлари якунланмоқда.
Шунингдек, боғда стол тенниси учун соябонли майдончалар, очиқ амфитеатр ва бошқа жойлар тайёрланган. У ерда асфальт бетон қопламаси, қум ва чорқирра тошлар ётқизилган йўлакларни барпо этиш ҳам режалаштирилган.
Бош режага кўра, ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилади. Яъни арча, мажнунтол, манзарали тут, бир ва кўп йиллик гуллар экилади. Чодак қўрғонидаги Болалар маданият ва истирохат боғини 1 июль куни очиш мўлжалланган.
Шарҳлар
Комментарии отсутствуют