ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Наманган Тошкентдан ўрнак олди

Наманган Тошкентдан ўрнак олди


Наманганда 1 ноябрдан ЙҲҚ (йўл ҳаракати қоидаларини) бузган холатларни видеокамера ва фотоларга қайд қилиш расмий равишда ишга туширилди.

Бугунги кунгача шаҳар марказий кўчаларида 65 та автомат тарзида ишлайдиган видеокамера ва фотопринтерлар ўрнатилган .Фақат икки соат иш давомида улар 196 та ЙҲҚ бузилганлиги тўғрисида ахборот келиб тушди. Пойтахдаги тизимдан фарқлироқ - фақат светофорнинг қизил чироғига қарамасдан ўтиб кетиш ва тезликни ошириш, Наманганда қўлланган тизим йўллардаги белгиларни бузиб ўтиш ҳоллари, қарама-қарши полосага чиқиб кетиш, пиёдани ўтказиб юбормаслик ва, шунингдек, мумкин бўлмаган жойда тўхташларни ҳам қайд этади.

Камералар қайд этган қоида бузилишлари уч кун давомида расмийлаштирилиб, автомобиль эгасига почта орқали жўнатилади. Агар автомобиль юридик шахс номига расмийлаштирилган бўлса, раҳбар жавоб беради. Автомобиль эгаси жаримани икки ой давомида тўлаши мумкин. Агар жарима 61 кунгача тўланмаса, автомобиль жарима майдонига жўнатилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей