ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Муҳокама этилмоқда: тўй-ҳашам ва бошқа оилавий ...

Муҳокама этилмоқда: тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни қай тарзда ўтказиш керак? Наманган вилояти раҳбарияти нигоҳи билан

  Наманган вилояти хокимининг «Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини янада ихчамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси Ҳукумат порталида муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда norma.uz

Совчилик маросимида куёв томонидан икки нафар (жинсидан қатъий назар) катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган фуқаро қатнашади. Улар ортиқча дабдабасизлик, оддий дастурхон билан кутиб олинади. Келинга куёв билан расмий учрашганда совға қилинадиган буюмнинг нархи 10 та ЭКИХМ ошмаслиги керак . Ўз қўли билан ясалган совға маъқулланади.

Фотиҳа тўйи ва унаштириш маросимларини бирга ўтказса бўлади. Қудалар бир-бирларига юборадиган тоғораларни 2-4 тагача қисқартириш лозим. Тадбир чоғида томонлар соддалаштирилган тўйни ўтказиш тўғрисида келишиб олишлари керак.
Куёв келин томонига юборадиган маҳсулотлар (“юк берди”) тавсиялар: ! қўй, 1 қоп ун, 30 кг гуруч, 10 кг ўсимлик ёғи, 2 қоп сабзавотлар. Дастурхон ёзиб, меҳмон кутиш шарт эмас.

“Наҳорги ош ” ва “куёв навкарлар “ бир вақтни ўзида икки томон биргаликда ўтказишлари керак. 150-200 кишига мўлжалланган ош берилади. Куёвнинг ўртоқлари 10 вояга етганлардан бўлиш керак.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклиф ва истаклари инобатга олиниб, вилоятда ҳар қандай тўй ва маросимлар бир кунда ўтказилиши қатъий белгилаб қўйиш, Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган тўй базмларни кечки соат 22:00 да тўхтатиш лозимлиги назарда тутилган.

Келин-куёв ФҲДЁга келишда 3 тадан ортиқ автоуловлардан фойдаланмаслик, шунингдек, автоуловларда шаҳар ва туманлардаги диққатга сазовор ва кўнгилочар жойларга сайр қилишда марказий йўл ва айланма йўл кесишмаларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳақидаги таклифлар маъқулланган.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей