ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Мотоцикллардаги отряд пойтахт кўчаларини патрулл...

Мотоцикллардаги отряд пойтахт кўчаларини патруллашни бошлади

Кеча мотоциклчи нозирлар отрядининг биринчи синов чиқиши бўлди. Хозирча бу тажриба сифатида. Режаларга кўра мотоциклчилар марказий кўчалар ва чорраҳалардаги ҳаракатни назорат қилишади. Шунингдек янги отряд хукумат ва бошқа делегацияларни кутиш ва кузатиш чоғларида жалб қилинади.

Тажрибанинг биринчи босқичи октябрь ойининг бошларигача давом этади , ундан сўнг ҳайдовчилар ва , умуман, мотоцикл отрядининг имкониятлари кўринади.

Хозир отрядга Honda русумидаги мотоцикллар берилган. Нозирларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур нарсалар мавжуд. Улар маҳсус рация ёрдамида марказий пункт билан боғланадилар.

Эслатиб ўтамиз, отрядни ташкил қилиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг июль ойида имзолаган эди. Давлат раҳбари Ички ишлар вазирлигига Тошкент шаҳри ва, шунингдек, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари кўчаларида йўл-патруль хизматини мотоциклларда олиб боришни топширган эди. Агар улар ўзларини оқласа, республикамизнинг бошқа минтақаларига ҳам тарқатиш режалаштирилмоқда. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей