ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / “Миллий ва диний бағрикенглик – тинчлик ва барқаро...

“Миллий ва диний бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик омили” мавзуига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тошкентда “Миллий ва диний бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик омили” мавзуига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Республика байналмилал маданият маркази томонидан ташкил этилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг сони 31 миллиондан ошган бўлиб, улар 130 дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Аҳолининг 94 фоизи ислом динига, 3,5 фоизга яқини православ ва қолганлари бошқа конфессияларга мансубларни ташкил этади.

Республикамизда 16 диний конфессияга мансуб 2238 диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улардан 2064 таси исломий, 157 таси христиан ташкилотлар, 8 таси яҳудий, 6 таси баҳоий жамоалари, биттадан Кришнани англаш жамияти ва будда ибодатхонасидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ахборот хизмати тарқатган хабарга қараганда, анжуманда мамлакатимизда миллатлараро ва динлараро муносабатлар соҳасида юритилаётган оқилона сиёсат асосида ҳар бир шахснинг виждон ва эътиқод эркинлиги, диний қарашларидан қатъи назар тенгҳуқуқлилиги таъминланаётгани, шунингдек, республикамиздаги диний ташкилотлар жамиятда тинчлик, осойишталик, миллатлар ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида сермаҳсул фаолият кўрсатиб келаётганликлари қайд этилди.

Сўзга чиққанлар бугунги кунда Ўзбекистонда барқарор тараққиётни таъминлаш, фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, бағрикенглик қадриятлари устиворлигига асосланган демократик жамият қуриш борасида олиб борилаётган ишлар жаҳон ҳамжамиятига намуна экани ҳақида якдил фикр билдирдилар.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей