ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Метрода йўл ҳақи 1200 сўмдан 820 сўмга туширилиши...

Метрода йўл ҳақи 1200 сўмдан 820 сўмга туширилиши мумкин

Синов «Мустақиллик майдони» метро бекатидан бошланди. Метрополитен вакиллари айтишича, лойиҳа якунида йўл ҳақи 1200 сўмдан 820 сўмга туширилади.

“Мустақиллик майдони” метро бекатида тўловнинг автоматлаштирилган тизими синовдан ўтказилмоқда. Тўловнинг қулайлиги – у махсус пластик карта ёки QR-код орқали амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” раиси ўринбосари, “Тошкент метрополитени” корхонаси раҳбари Ойбек Худойқулов Kommersant.uz га хабар берди деб ёзмоқда asr.uz нашри.

Унинг сўзига кўра, лойиҳа синов тариқасида олиб бориляпти. Лойиҳа якунида тизим барча бекатларда татбиқ этилади. Шунингдек, корхона вакиллари хабар беришича, карточка тўлови йўл ҳақининг 1200 сўмдан 820 сўмга арзонлашувини таъминлайди. Янги технологиянинг жорий этилиши 2018 йилда кутилмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей