ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / «Менинг щаҳрим » лойиҳасини пойтахтдаги Оққўрғон...

«Менинг щаҳрим » лойиҳасини пойтахтдаги Оққўрғон кўчасидан амалга ошириш бошланади

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимияти ва SmartGov Consulting консалтинг компанияси “Менинг шаҳрим ” лойиҳасини ишга туширишни режалаштиришмоқда. Лойиҳа тақдимоти потенциал шериклар учун 30 октябрда бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг мақсади - Мирзо Улуғбек тумани инфратузилмасини яхшилаш ва уни аҳолига – ёшлар, кексалар, имкониятлари чекланганлар учун самимийроқ, тоза ва ҳавфсиз қилишдир.

Лойиҳа ўрта муддатларга - 5 – 10 йилга мўлжалланган. Эришилган натижаларни бутун мамлакат бўйлаб тарқатиш режалаштирилган.
“Биз лойиҳамиздаги шаҳримизни ҳавфсиз, шинам, жозибали қилмоқчимиз, - ” дейди SmartGov Consulting компаниясининг ижроия директори Азиза Умарова.

Лойиҳада жамоатчилик, бизнес доиралар, давлат органлари биргаликда очиқчасига ҳаракат қилишлари керак. Аҳоли ҳам туман тақдирини режалаштиришда иштирок этади.

“Менинг шаҳрим” учта компонентлардан иборат – жамоят, тадбиркорлик муҳити ва мустаҳкам ривожланиш (энергетика).




  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей