ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиг...

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги энди Instagram тармоғида

Бир йилдан ошибдики, Ўзбекистон вазирлик ва идоралари  халққа яқин бўлиш мақсадида ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишмоқда.

Кўплаб ташкилотлар Twitter ва Facebook ижтимоий тармоғини танлашаяпти. Аммо халққа яқин бўлган вазирликлардан бири янада илгарилади. Эндиликда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги яна бир ижтимоий тармоқда расман рўйхатдан ўтди.

– Facebookдан кўра Instagram тармоғида суратларга муҳим эътибор қаратилади. Бу шакл болалар интернат ва уйларининг ишини оддий ва жўн усулда ёритиш учун ҳаммасидан кўпроқ мос тушади. Яъни, болалар тарбиясидаги муаммоларга жамоатчилик диққатини қаратиш мақсадида шундай қилинди, – деб изоҳ беради Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Сардор Абдуқундузов.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан бери вазирликнинг ижтимоий тармоқларда олиб бораётган иши борасида бу иккинчи янгилик. Биринчи бор мессенжерлар учун «бот»ни юритиш Telegram (@mehnatbot) орқали эди. «Бот» ёрдамида ҳозирги кундаги минимал иш ҳақи ҳажми, пенсиялар, стипендиялар ва моддий ёрдам пуллари, ўз иш ҳақини ҳисоблашни билиш ва турли ёзма мурожаатлар учун бланкларни юклаб олса бўлади. «Бот»ни таклиф этилаётган менюдан танлаш мумкин бўлган буйруқлар ёрдамида бошқариш мумкин.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей