ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги э...

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги энди йўқ

Вазирлик бутунлай қайтадан ташкил этилади, унинг ваколатларининг бир қисми Соғлиқни сақлаш вазирлигига, бошқалари эса Молия вазирлигига юклатилади.

Ислом Каримов «Аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя ва тиббий-ижтимоий ёрдам билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

Мазкур ҳужжатга кўра ижтимоий муҳофаза масалалари Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари тасарруфига ўтказилади.

Энди ногиронлар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий кўмак кўрсатиш бўйича, шунингдек, имконияти чекланган шахсларга касбий таълим беришни ташкил қилиш ва инклюзив касбий таълим бўйича вазифалар Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.

Шунингдек, «Мурувват» ва «Саховат» уйлари, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ҳудудий ногиронлар реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория ва пансионатлар, Тошкент ва Фарғонадаги имконияти чекланган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, пойтахтдаги 2-сонли ҳуқуқшунослик коллежи Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилади.

Эҳтиёжманд оила ва фуқароларга ижтимоий нафақа ва моддий кўмак белгилаш ва тўлаш устидан назорат бўйича вазифалар эса Молия вазирлигига топширилади.

Бундан ташқари вазирлик иш билан таъминлаш, ишсиз аҳолини, биринчи навбатда ёшлар, аёллар ва ногиронларни касбий таълимга ўқитиш ва қайта тайёрлашга масъул бўлади. Бундан ташқари вазирлик фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари аҳоли бандлиги даражасини чуқур таҳлил қилиш, бандликни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишни назорат қилишдан иборат бўлади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей