ru en ўз
1 USD = 8068.17  
1 EUR = 9899.64  
1 RUB = 131.84  
ru en ўз

Пойтахтнинг жанубий вокзали ўз ишини бошлади. Порталимизнинг “Ахборот” дастури репортажини томоша қилинг

Бош саҳифа / Социум / Мамлакатимизнинг тарихий объектларига Wi-Fi ўрнати...

Мамлакатимизнинг тарихий объектларига Wi-Fi ўрнатилади

“Ўзбектелеком” компанияси Ўзбекистон тарихий ва маданий мероси ҳудудларида, шунингдек, жамоат учун мўлжалланган ҳамда фаол туристик объектларида симсиз абонент радиоуланиш тармоғини ташкил этиш бўйича лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Айни пайтда “Ўзбектелеком” Wi-Fi тармоғи қоплаш зонаси мамлакатимизнинг тўртта вилоятида 27та объектни жамлаган.

“Ўзбектелеком” томонидан Wi-Fi технологияси бўйича Интернет тармоғига уланишни тақдим этадиган ускуналарни барча монтаж қилиш ва созлаш ишлари якунига етказилди. Шунингдек, интернет хизматидан фойдаланиш учун олдиндан тўлов карталари ҳам чиқарилган.

Тариф режаларига мувофиқ, интернет тармоғига уланишнинг энг паст тезлиги 4 Мбит/с.ни ташкил этади. Фойдаланувчиларга беш турдаги 4500дан 25000 сўмгача номиналли, киритилган трафиги 150дан 2500 Мбайтгача ҳажмли карточкалар тақдим этилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей