ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Мамлакатимизнинг бош арчаси 28 декабрь куни очилад...

Мамлакатимизнинг бош арчаси 28 декабрь куни очилади

Пойтахтимиздаги “Мустақиллик” майдонида 28 декабрдан эътиборан  Янги йил тантаналари бошланади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг уч жойига йирик арчалар ўрнатилиши давом этмоқда. Айни пайтда Мустақиллик майдонидан ташқари яна иккита арча Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги “Roison elektroniks” корхонаси олди ҳудуди ва “Хадра” майдонига ўрнатилмоқда.

Мутахассисларнинг маълумот беришларича, “Мустақиллик ва эзгулик” аркаси олдида шу ҳафта якунига ясатиб бўлиши режалаштирилаётган арчанинг бўйи 26 метрни ташкил қилади. Арча 1800 дона ўйинчоқ ҳамда чироқлар маржони (гирлянда) билан безатилади. Шунингдек, майдонда 40 га яқин савдо шохобчалари хизмат кўрсатади.

Майдонларда юртимизнинг таниқли санъат усталари, ёш ижрочилари иштирокида байрам тадбирлари ўтказилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари